Отабек Жиянбаев, Ўзбекистон тиббиёт асбоб ускуналари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси

Дунё бўйлаб давом этаётган пандемия даврида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида инвестиция дастурлари доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция ва қурилиш ишлари тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва соҳада жаҳон тиббиётининг янги технологияларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Мазкур амалга оширилаётган ишлар халқимизнинг тиббий хизматдан баҳрамандлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда ўз самараларини бермоқда.

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ушбу шарафли ва масъулиятли касб эгалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фидокорона меҳнатларини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда.

Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиманки, Ўзбекистон Ветеран жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси томонидан  кўкрак нишони билан тақдирланишим нафақат мени, балки  Ўзбекистон тиббиёт асбоб ускуналари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар уюшмаси аъзоларининг юртимизга Коронавирус инфекцияси кириб келиши оқибатида жорий этилган карантин пайтидаги фидокорона меҳнатларини самараси ўлароқ берилган мукофот деб биламан.